QARO'ZBРУСENG

Филиалимизда «Қувноқлар ва Зукколар» танлови бўлиб ўтти

Филиал катта мажлислар залида Маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари т.ф.д., Р.Отениязов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи филиал бошланғич ташкилоти етакчиси К.Ергалиев раҳбарлигида 1-4 курс талаба-ёшлари ўртасида «Қувноқлар ва Зукколар» танлови ташкил этилди. Мазкур танловда 1-курс талабаларидан тўзилган «Eksklyuziv» ва «SHQSH (Шуманай қурама штатлари)» жамоалари, 2-курс талабаларидан тўзилган «VIRUS» жамоаси, 3-курс талабаларидан тўзилган «CHEMPION» жамоаси, 4-курс талабаларидан тўзилган «ONLINE» жамоалари иштирок этишди. Қизғин кўтарингки кайфиятда давом этган танлов натижаларига кўра I ўринни «VIRUS» жамоаси, II ўринни «ONLINE» жамоаси, III ўринни «CHEMPION» жамоаси қўлга киритти.