QARO'ZBРУСENG

Диққат эълон

2021 йил 3-ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 9-сон баёнида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига келиб тушган мурожаатларини инобатга олиб, истисно тариқасида, 2021/2022 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасалари магистратурасига кириш имтихонлари натижаларига кўра мутахассислик буйича махсус фанлардан тўплаш мумкин булган энг юкори баллнинг 40 фоизи ва ундан юкори балл туплаган, аммо талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларни олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликлари хусусияти, мавжуд кувватлари, моддий-техника базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг ёзма аризаларига мувофик (микдори олий таълим муассасаси томонидан мустакил белгиланадиган тўлов-контракт асосида) ўқишга қабул қилишга рухсат берилди.

Бунда, мутахассислик бўйича махсус фандан тўплаши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизидан юқори балл тўплаган абитуриентларнинг баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этган холда биринчи навбатда қабул қилиниши таъминланади.

Юқаридагиларни иноботга олган ҳолда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали 2021/2022 ўқув йили қабулида магистратурасига кириш имтихонлари натижаларига кўра мутахассислик буйича махсус фанлардан тўплаш мумкин бўлган энг юкори баллнинг 40 фоизи ва ундан юкори балл туплаган абитуриентларнинг аризаларини қабул қилишни бошлади.

Олий таълим муассасалари бакалавриат ва магистратурасига тўлов- контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2021 йилнинг 20 ноябри этиб белгиланган.