QARO'ZBРУСENG

Математика ва физика фанларидан махсус дарслар ташкиллаштирилди

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини ривожлантиришда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Мўйноқ тумани ёшларини ОТМларига кириш учун тест синовларига тайёрлаш мақсадида бепул репетиторлик курслари ташкил қилинмоқда.

Мазкур курсларда Тошкент Ахборот технологиялари университети Нукус филиали, Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педогогика институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали ўқитувчилари қорақалпоқ тили ва адабиёти,рус тили ва адабиёти, математика,физика,химия ва бошқа қатор фанлардан туман ёшларига дарслар ташкил қилинмоқда.

-“Биз ҳозир Мўйноқдамиз,ТАТУ Нукус филиали ўқитувчилари ОТМларига кириш учун тест синовларига тайёрлаш мақсадида туман ёшларига математика физика фанларидан махсус дарсларини ўтмоқдамиз. Курслар орқали Мўйноқ ёшларининг аниқ фанларга деган қизиқиши юқори эканлигини кўриб қувондик-дейди, ТАТУ Нукус филиали ўкитувчиси Жанназар Калимбетов биз билан телефон орқали мулоқатида. Маьлумот сифатида атаб ўтиш лозим, Мўйноқда ҳозирда жами 590 нафар абитуриентларига дарслар ўтилмоқда.

 ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати