QARO'ZBРУСENG

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган учрашув кечаси

2016 йил 6 сентябрь куни филиал катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган учрашув кечаси ташкил этилди. Учрашув кечасида Қорақалпоғистон Республикаси Нуроний жамғармаси раиси Ш.Уснатдинов, Қорақалпоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими И.Дадабоев, О.Очилов, Қорақалпоғистон Республикси Нукус шаҳри Ал-Беруний номидаги ўрта махсус Ислом билим юрти ўқитувчиси Ж.Ишаев, ТАТУ Нукус филиали директори Б.Т.Каипбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим муассасалари ректорлар, проректорлар, декан ва кафедра мудирлари иштирок этишди.