QARO'ZBРУСENG

“Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз”

“Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз”мазкур атамада ТАТУ Нукус филиалида  жорий йилнинг 2-апрель куни тадбир ташкил этилди.
Унда филиал Ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Х.М.Сейткамалов, Мухаммад Ибн Аҳмад Аль-Беруний ўрта махсус Ислом билим юрти ўқитувчиси Якупов Айдос, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими етакчи мутаххасиси Шарапатдин Аяпов, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси бўлим катта прокурори Рахманов Байрамлар иштирок этди ва радикализм, миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари ва унинг олдини олиш бўйича тўлиқ маьлумотлар бериб ўтди. Учрашувда талаба ёшлар қизиқтирган саволларига жавоблар олди.

ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати