QARO'ZBРУСENG

Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!

2018 йил 5 июнь куни соат 11-00 да филиал катта мажлислар залида Маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари т.ф.д., Р.И.Отениязов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2018 йилнинг 1 июнидан 8 июнига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бошқармалари ва Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг ҳудудлардаги вакиллиги билан ҳамкорликда вилоятлардаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатларига қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирга Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистонга меҳнати синган ёшлар устози Беласаров Данияр Худаярович, Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Отениязов Жуманияз, Мухаммад Ибн Ахмад Аль-Беруний номидаги ўрта махсус Ислом билим юрти ўқитувчиси Идирисов Абдулхамид, Давлат хавфсизлиги хизмати ходими Отабек Сирожиддинов, «Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси» мудири т.ф.н., Б.Б.Утемуратов ва филиал 120 нафар талаба-ёшлари қатнашди.