QARO'ZBРУСENG

Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги

2018 йил 19 май куни филиал катта мажлислар залида Маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари т.ф.д., Р.И.Отениязов раҳбарлигида Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан адабий кеча ташкил этилди. Адабий кечага Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Қорақалпоғистон ёшлар иттифоқи мукофати лауреати, «Самият» журналининг редактори, ёзувчи-киносценарист А.Султанов, филиал Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси доценти У.Жаксимова ва 1 курс талаба-ёшлари қатнашди.