QARO'ZBРУСENG

Фан олимпиадаси ғолиблиги

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2018 йил 7 апрелдаги 301-сонли  буйруғига асосланиб,   2018 йил   14-15 май кунлари Ажиниёз номидаги НДПИ да  олий таълим  муассасаларининг  талим бошқа тилларда олиб бориладиган бакалавр йўналиши академик гуруҳлари орасида  «Қорақалпоқ тили (давлат тили)»  фани бўйича талабалар фан олимпиадаси ўтказилиб, фан олимпиадасига республика  олий таълим  муассасаларидан талабалар иштирок этди.

    Фан олимпиадаси 4 турда ўтказилиб, биринчи тур диктант иши, иккинчи тур иншо ёзиш, учинчи тур тест ва тўртинчи тур суҳбат ўтказилди. Фан олимпиадаси натижасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси Ф.Дарябаева (236 балл) биринчи ўринни,  Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талабаси Б.Жумагалиева (205 балл) иккинчи ўринни, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали талабаси   Ахунов Фаррух Рустемович (203 балл) учинчи ўринни эгаллади.

    Биз филиал талабаси Ахунов Фаррух ва илмий раҳбари ф.ф.н.У.Жаксымовани,  шунингдек,  барча фан олимпиадаси ғолибларини ўз ютуқлари билан табриклаб қоламиз. 

   Дарвоқе, шуни эслатиб ўтмоқчимиз, ўтган йили ҳам «Қорақалпоқ тили (давлат тили)»  фани бўйича талабалар фан олимпиадасида филиалнинг         2-курс талабаси К.Инаятова (илмий раҳбари ф.ф.н.У.Жаксымова) учинчи ўринни олишга сазовор бўлган эди.