QARO'ZBРУСENG

Филиалда “Алишер Навоий ижоди – миллий маънавий хазинамиз” номли адабий кеча ўтказилди

Филиал мажлислар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи филиал бошланғич ташкилоти етакчиси К.Ергалиев бошчилигида Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий ижоди – миллий маънавий хазинамиз” номли адабий кеча ўтказилди. Кечага Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети «Ўзбек тилшунослик» кафедраси ўқитувчиси Бабажанов Мансур, Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси бошлиғи Б.Утемуратов, Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси доценти У.Жаксимова ва филиал профессор-ўқитувчилари ва 140 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди.