QARO'ZBРУСENG

Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси

«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» I Республика танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида филиал иқтидорли талаба қизлари ўз лойиҳалари билан иштирок этишди. Танлов якунида «Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси» йўналиши бўйича Д.Сейтмамбетова Сертификат, Д.Бозорбаева фаҳрий ёрлиқ ҳамда «Ёш тадбиркор аёлнинг кичик бизнес учун энг истиқболли инновацион лойиҳаси» йўналиши бўйича С.Йўлдошева фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланишди. Энг яхши 30 лойиҳа эгалари сертификат билан тақдирланиб шулардан 15 нафари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичи учун сараланиб олинади.