QARO'ZBРУСENG

«Энг намунали китобхон талаба» танлови

2018 йил 1 апрель куни Нукус шаҳар кенгашининг 2018 йилга мўлжалланган бир йиллик иш-режасига мувофиқ фуқораларни китоб ўқишга қизиқтириш сабабли фуқора ва ёшларнинг билим кўнликмаларини ривожлантириш мақсадида «Ўқиш завқи» шиори остида «Энг намунали китобхон оила», «Энг намунали ёш китобхон» ва «Энг намунали китобхон талаба» номинациялари бўйича Қорақалпоқ давлат университетида танлов бўлиб ўтди. Мазкур танлов натижалари бўйича «Энг намунали китобхон талаба»  номинацияси бўйича I ўринни филиалнинг 1А-Тел йўналиши талабаси Каражан Бердибаев ва 1А-АХ йўналиши талабаси Айсулыу Мамбетназаровалар, IV ўринни 1А-АХ йўналиши талабаси Мунира Сапарбаева қўлга киритти. Танловда ғолиб бўлган талабалар совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.