QARO'ZBРУСENG

Қорақалпоқ Давлат университетида олий таълим муассасаларининг етакчи талаба-ёшлари ўртасида видеоселектор бўлиб ўтти

2018 йил 3 март куни Қорақалпоқ Давлат университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 20107 йил 7 июлдаги 454-сонли буйруғи ҳамда 2017 йил 5 август куни Ўзбекистон ёшлари иттифоқи билан келишилган ҳолда тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарлари, шунингдек, вазирликнинг бошқарма бошлиқлари ва марказ директорларининг ҳудудларда ёшлар билан ўтказиладиган очиқ мулоқотларини ўтказиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Маджидов Ином Уришевич билан олий таълим муассасаларининг етакчи талаба-ёшлари ўртасида видеоселектор орқали очиқ мулоқотга филиалнинг Маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари т.ф.д., Р.Отениязов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи филиал бошланғич ташкилоти етакчиси К.Ергалиев ва филиал 10 нафар фаол талаба-ёшлари қатнашди.