QARO'ZBРУСENG

2018 йил 21 май куни Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгашнинг 2018-2019 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар йўналишига асосланиб шу йилнинг 21 май санасида Нукус спорт коллежида « Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси» шиори остида ёшларнинг инновациони ишларига бўлган қизиқишларини ва интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ёш олимлар, иннаваторларни мужассам этган ҳолда инновацион ярмарка бўлиб ўтди. Мазкур ярмаркага ўзларининг ишланмалари билан филиалимиз талаба-ёшлари фаол иштирок этишди.

Batafsil

Маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари т.ф.д., Р.И.Отениязов раҳбарлигида Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан адабий кеча ташкил этилди. Адабий кечага Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Қорақалпоғистон ёшлар иттифоқи мукофати лауреати, «Самият» журналининг редактори, ёзувчи-киносценарист А.Султанов, филиал Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси доценти У.Жаксимова ва 1 курс талаба-ёшлари қатнашди.

Batafsil

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2018 йил 7 апрелдаги 301-сонли  буйруғига асосланиб,   2018 йил   14-15 май кунлари Ажиниёз номидаги НДПИ да  олий таълим  муассасаларининг  талим бошқа тилларда олиб бориладиган бакалавр йўналиши академик гуруҳлари орасида  «Қорақалпоқ тили (давлат тили)»  фани бўйича талабалар фан олимпиадаси ўтказилиб, фан олимпиадасига республика  олий таълим  муассасаларидан талабалар иштирок этди.

Batafsil

2018 йил 14 май куни «9 май Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан «Ахборот технологиялари» кафедраси профессор-ўқитувчилари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Нукус шаҳри, 22 кичик туман, 8/3-уй, 20-хонада яшовчи Утепбергенов Тлеубай ҳолидан хабар олишди ҳамда ўзларининг эсдалик совғаларини топширишди.

Batafsil