Филиал катта мажлислар залида Маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари т.ф.д., Р.И.Отениязов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2018 йилнинг 1 июнидан 8 июнига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бошқармалари ва Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг ҳудудлардаги вакиллиги билан ҳамкорликда вилоятлардаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатларига қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди.