2017 йил 23 ноябр куни филиалда Маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Р.Отениязов раҳбарлигида «Профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва бошқада жиноятларнинг олдини олиш, ҳуқуқий маданиятни ошириш масалалари», «1-декабрь Умумхалқ ОИТСга қарши курашиш» ва «Ёшлар ўртасида ерта никоҳнинг олдини олиш» мавзуларида мажлис ўтказилди. Мазкур мажлисга Нукус Муҳаммад Ибн Аҳмад Ал Беруний номидаги ўрта махсус Ислом билим юрти ўқитувчиси Жумабек Искендеров, Қорақолпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш маркази шифокари Рашид Кудряков ва филиал Хотин-қизлар қўмитаси бошланғиш ташкилоти раиси У.Жаксимова, филиал психологи М.Шразов ва филиал 3-курс талаба-ёшлари қатнашди.