2017 йил 20 ноябрда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг кичик мажлислар залида олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари учун “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессиясининг ялпи мажлисида сўзлаган нутқини ўрганиш бўйича махсус курсни ташкил этиш масалалари”га бағишланган видеосеминар ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур видеосеминарга филиалдан Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи М.Ходжанов иштирок этди.