Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали талаба ёшлари ICPC - International Collegiate Programming Contest яъни Талабалар ўртасида дастурлаштириш бўйича халқаро олимпиада да иштирок этиб, юқори натижаларга эришди. Олимпиада ICPC чемпионати чорак финалнинг Ўзбекистон босқичи бўлиб, бунга Ўзбекистон Республикаси бўйича барча олий таълим муассасалари талаба-ёшларидан ташкил топган 150 дан ортиқ жамоалар бир вақтнинг ўзида On-Line тарзда иштирок этди ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали талаба ёшларидан ташкил топган 16 жамоа 5 соат давомида тенгдошлари қаторида ўзларининг замонавий дастурлаш тиллари асосида билим даражасини синовдан ўтказди.
Олимпиада натижаларига кўра Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг Avengers жамоасидан М.Базарбаев, Б.Сейдаметова ва Н.Абдуллаевлар, Apple Team жамоасидан А.Менглимуратов, А.Нурымбетов ва А.Оразбаевлар, Google жамоасидан Ж.Төребаев, Б.Гелдибаев ва Р.Абдуллаевлар, WitNotT жамоасидан А.Сейтниязов, Д.Целиков ва С.Абдумажитовалар қатнашиб, умумий ҳисобда иккинчи ўнталиктан ва Қорақапоғистон Республикаси Олий таълим муассасалари қаторида энг юқори натижаларга эришди.