Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида давлат тилига ҳуқуқий мақом бериш масаласи кун тартибига қўйилди ва 1989 йил 21 октябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги алоҳида қонуни қабул қилинди.
Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Бу йил ҳам барча олий таълим муассасаларида, коллеж, лицей, мактабларда кўтаринки шукуҳда тадбирлар ўтказилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг катта мажлислар залида Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи М.Ходжанов раҳбарлигида «21 октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми» берилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан адабий кеча ўтказилди.
Мазкур адабий кечага филиал «Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси» доценти ф.ф.н. У.Жаксимова, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти «Ўзбек тили кафедраси» катта ўқитувчиси ф.ф.н. М.Худоярова ва Филология факультети «Ўзбек тили ва адабиёти» йўналиши талабалари Д.Абдреймова ва К.Сабуровалар, филиалнинг профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлари фаол қатнашди.
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти «Ўзбек тили кафедраси» катта ўқитувчиси ф.ф.н. М.Худоярова маърузасида – тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилга эга.
Филология факультети Ўзбек тили ва адабиёти йўналиши талабаси Д.Абдреймова ва К.Сабуровалар ўзбек мумтоз шеър ва ғазалларидан намуналар ўқидилар, филиал 1 курс талабалари нақл ва мақоллар, Алишер Навоийнинг тилга оид саҳнаси намойиши ўтказилди.
Тадбир давомида талаба-ёшларимиз тил – миллат ғурури ва ўз она тилига бўлган чексиз меҳр-муҳаббатини оналар сиймосида кўришдилар.
Salamat AVEZOV
Muxammed al-Xorezmiy atındag’ı Tashkent informatsiyalıq texnologiyaları
universiteti No’kis filialı «Oqıw ja’rdemshi bo’limi»nin’ laborantı.