QARO'ZBРУСENG

«Учинчи ренессанс — ёшлар нигоҳида» номли республика танлови ташкил қилинмоқда

Танловда 40 ёшгача бўлган талабалар, магистратура ва докторантура тадқиқотчилари қуйидаги йўналишларда иштирок этишлари мумкин:

  • аждодлар меросини ўрганиш ва тарғиб қилишда инновацион ёндашув;
  • олий таълимда сифатли билим олишдан талабаларнинг манфаатдорлигини ошириш учун ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш йўллари;
  • ёшларни илм-фан ва инновацияларга қизиқтиришнинг ноанъанавий усуллари.

Танлов йилига икки марта, январ-март ва сентябр-ноябр ойлари давомида тўрт босқичда ўтказилади: 

  1. факултет босқичи (20-январ ва 20-сентябрга қадар);
  2. ОТМ босқичи (20-феврал ва 20-октябрга қадар);
  3. ҳудудий босқич (5-март ва 5-ноябрга қадар);
  4. республика якуний босқичи (20-март ва 20-ноябрга қадар) ўтказилади.

Танлов иштирокчилари тайёрлаган мақола, видеоролик кўринишидаги ижодий ишларини онлайн платформа орқали тақдим этади.

Ижодий ишлар @vuz24bot манзилига, иштирокчининг исм-фамилияси ва ўқиш жойи ёзилган ҳолда юборилади. Барча қабул қилинган ижодий ишлар @talaba_vuz саҳифасига жойланиб борилади.

Иштирокчилар тақдим этган лойиҳалар Ҳакамлар ҳайъати томонидан 100 баллик тизимда баҳоланади.

Ғолиблар диплом ҳамда пул мукофоти билан тақдирланади.