QARO'ZBРУСENG

Конституция – фарован ҳаётимиз пойдевори

2020 йил 3 декабрь куни соат 11-00 да филиалнинг катта мажлислар залида Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Х.Сейткамалов раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2020 йил 30 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан “Конституция – фарован ҳаётимиз пойдевори” мавзусида учрашув кечаси бўлиб ўтди. Мазкур учрашув кечасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Данияров Абатбай, Ўзбекистон Республикаси Бош прократураси қошидаги мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўлим бошлиғи Ережепов Бахтияр, Қорақалпоғистон Республикаси фуқоралик ишлари бўйича судининг судяси Керимбаев Абдимурат, “Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим” факультети декани т.ф.д., Р.Отениязов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи К.Ергалиев, филиал Хотин-қизлар  қомитаси бошланғич ташкилоти раиси Х.Омарова, Мураббийлар Кенгаши раиси М.Шамуртова, Ёшлар билан ишлашаиш бўйича декан ўринбосарлари Ш.Баймуратов, У.Турумбетов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи филиал бошланғич ташкилоти етакчиси К.Токсанбаев ҳамда профессор ўқитувчилар ва 1-босқич жами 100 нафар талаба-ёшлари иштирок этди. Шунингдек, учрашув кечаси сўнгида филиал талаба-ёшлари томонидан тайёрланган концерт дастури бўлиб ўтди.