QARO'ZBРУСENG

2020/2021 ўқув йили қабули учун магистратурага ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун magistr.edu.uz (http://magistr.edu.uz/) -  онлайн ариза топшириш тизимидан рўйхатдан ўтган, бироқ, олий таълим муассасалари томонидан текширув натижаси бўйича турли сабабларга кўра АРИЗАЛАРИ РАД ЭТИЛГАН  абитуриентларга ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни жорий йилнинг 4 август куни соат 11.00 дан 6 август куни соат 11.00 га қадар қайта таҳрирлашлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан имконият яратилади.

Ушбу вақт давомида камчиликларни тўлиқ бартараф этмаган абитуриентларнинг аризалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда улар кириш имтиҳонларига киритилмайди.