QARO'ZBРУСENG

Жўқорғи Кенгесда олий таълим муассасалари фаолиятига бағишланган мажлис ўтказилди

Joqarg'i kenges majlisi 1

3 февраль куни Қорақалпо­ғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида республикамиздаги олий таълим муассасаларида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилга белгиланган аҳамиятли вазифалар муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган Президиум мажлиси бўлиб ўтди.

Joqarg'i kenges majlisi 2-rasm

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Жўқорғи Кенгес депутатлари, олий ўқув юртлари ректорлари, тегишли вазирлик, қўмита, таълим инспекцияси раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мажлисни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов очди ва бошқариб борди.

Республикамиз раҳбари ўз сўзида бугунги кунда мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида олий таълимни ривожлантириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, олимларга, профессор-ўқитувчиларга шароитлар яратиш борасида улкан ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Шунингдек, Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида таълим соҳасига ҳам алоҳида тўхталиб, олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, илмий салоҳиятни юксалтириш,  ёшларимизни етук кадрлар қилиб тарбиялаш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилганини, айниқса, жорий “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да илмий асосланган ишларни йўлга қўйиш энг асосий вазифалардан эканини айтиб ўтди.

Joqarg'i kenges majlisi 3-rasm

Таъкидланганидек, республикамизда ўтган йилнинг ўзида 3 та олий таълим муассасасининг филиаллари ўз фаолиятини бошлган бўлса, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Элликқалъа туманида факультети очилди. Жорий йил Нукус шаҳрида Тошкент давлат техника университетининг филиалини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқув ва илимий салоҳиятини юксалтириш, ўқитувчилар ва талабалар учун етарли шарт-шароит яратиш борасида республикамизда ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Йиғилишда олий таълим муассасаларида йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам жиддий танқид қилинди ва юзага келаётган муаммоларни тез фурсатларда бартараф этиш учун раҳбарларга топшириқлар берилди.

Joqarg'i kenges majlisi 4-rasm

Тадбир давомида олий таълим муассасаларида 2019 йилда амалга оширилган ишларни ўрганиш мақсадида Жўқорғи Кенгес томонидан тузилган ишчи гуруҳнинг маълумоти, шунингдек, республикамизда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.

Шунингдек, олий ўқув юртларининг 2020 йилга мўлжалланган режалари бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” белгилаб олинди ва бу бўйича депутатларнинг фикр ва таклифлари тингланди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари С.Бузрукхонов қатнашди.

Манба: http://karakalpakstan.uz/uz/news/show/1793