QARO'ZBРУСENG

ТАТУ Нукус филиали ўқитувчиси Замира Алламуратова фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муносиб ҳимоя қилди

ТАТУ Нукус филиали ўқитувчиси Алламуратова Замира «Телекоммуникация тизимларининг электромагнит хавфсизлигини геоахборот технологиялари асосида баҳолаш усуллари» мавзусида фалсафа доктори  (PhD) диссертациясини муносиб ҳимоя қилди.
Техника фанлари доктори, доцент Жамолжон Джуманов илмий раҳбарлигида ишланган  тадқиқотнинг асосий мақсади телекоммуникация тизимларининг фаолият ҳудудларидаги электромагнит ҳолати бўйича баҳолаш усуллари ва қарор қабул қилиш алгоритмларини геоахборот технологиялари ва вазиятли-таҳлил асосида такомиллаштиришдан иборат. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги шундаки, телекоммуникация тизимларини электромагнит ҳолатини баҳолашнинг ва телекоммуникация тизимининг топологик элементларини тасвирлаш (кабеллар, қудуқлар, узатувчи антенналар, радиорелейкалар) геоахборот модели ишлаб чиқилган. Шунингдек, телекоммуникация тизими объектлари жойлашган ҳудуднинг электромагнит нурланиш даражасини баҳолаш ва электромагнит ҳолати бўйича қарор қабул қилиш (профилактик, огоҳлантириш, локаллаштириш, қайта тиклаш) алгоритми  таклиф қилинган. 

ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати