Илмий салоҳият янгиликлар ва илмий даражалар ҳар қандай олий таьлим муассасларининг нифузини тальлим бериш сифатини белгилаб беради.
Барчамизга маьлум бугунги кунда мамлакатимизда иннтелектуал мулкни қадрлаш ва илмий салоҳият орқали дунё фан таьлим рейтингларида юксак ўринларга эга бўлиш мақсадида соҳада улкан ислоҳатлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлар ва қатор ҳуқуқий норматив-ҳужжатлар қабул қилинмоқда
Мазкур қарорлар асосида фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, PhD) ва фан доктори (Doctor of Science, DSc) илмий даражаларини берув тартиблари ҳам такомиллаштирилмоқда. Яьни бугун илмга янги илимшунослар фан докторлари кириб келмоқда.
Жорий йилнинг июнь ойида Тошкент давлат техника университети ўқитувчилари томонидан “Стохастик ҳолат кузатувчилари асосида технологик объектларни адаптив бошқариш системаларини синтезлашнинг алгоритмлари” ва “Калцинацияланган сода олишда карбонизациялаш жараёнининг адаптив-ноқатьий бошқариш системаси” мавзуларида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишларининг химоя қилинганликлари юқоридаги фикрларимизни тасдиқлайди.
Мазкур мавзулардаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишларига ТАТУ Нукус филиали директори, техника фанлари доктори,профессор Батырбек Каипбергенов расмий аппонент бўлди.
“Стохастик ҳолат кузатувчилари асосида технологик объектларни адаптив бошқариш системаларини синтезлашнинг алгоритмлари” ва “Калцинацияланган сода олишда карбонизациялаш жараёнининг адаптив-ноқатьий бошқариш системаси” мавзуларида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишлари муваффакиятли химоя қилинди.
Демак техника фанига яна янги мавзуларида техника фанлари бўйича фалсафа докторлари(PhD) қўшилди.
Фан докторларимиздан биз бундан кейин ҳам илм соҳасида янги ғоялар амалий инновацион ишлар кутиб қоламиз ва юксак илмий парвозлар тилаймиз.
ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати