Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси чет эл олий ўқув юртлари ва илмий марказларида малака ошириш, стажировка ўташ, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун танлов эълон қилган эди.
Мазкур танловда ТАТУ Нукус филиалы ўқитувчилари Аллабай Арзиев ва Парахат Нуримовлар ғолиб бўлди.
Яьни, Португалия мамлакатидаги Гуарда университетига малака оширишга Аллабай Арзиев йўлланма олди. Шунингдек, Жанубий Корея мамалакатидаги Сеул Миллий университетига докторантура (PhD) таьлим босқичига Парахат Нуримов ўқишга қабул қилинди.
Ушбу стипендиялар дастури Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизими салоҳиятини юксалтириш мақсадида ташкил қилинаётган бўлиб, стипендиатлар малака ошириш, стажировка ўташ, магистратура ва докторантура дастурларини якунлаганларидан сўнг олий таълим муассасаларида фаолият юритишлари талаб қилинади.
Маьлумот учун, ғолиблар 2019-йилнинг июль ойидан бошлаб ўз мутахассисликлари бўйича хорижий университетларга юбориш режалаштирилган.
ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати