QARO'ZBРУСENG

Тафаккур синовлари

Бугун, 27 апрель куни Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида «Тафаккур синовлари» кўрик танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
4 шартдан иборат бўлган танловнинг ҳудудий босқичида Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг «Татыу», Қорақалпоқ давлат университетининг «Эркинлик қанотлари», Нукус давлат педагогика институтининг «Мустақиллиқ ёшлари», Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалининг «Авиценна», Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг «Умид учқунлари» жамоалари иштирок этди.
Танлов якунлариги кўра 148,96 балл тўплаган Нукус давлат педагогика институтининг «Мустақиллиқ ёшлари» жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб, кўрик танловнинг минтақавий босқичи йўлланмасини қўлга киритди.