QARO'ZBРУСENG

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари

Манбаларда кўрсатилишга кўра, Коррупция атамаси лотинча бузиш, пора эвазига оғдириш деган маънони англатади. Демак Коррупция бу – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят тури ҳисобланади.
Бугунги кунда республикамизда жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, фош этилган коррупциячилар жазоланмоқда.
Турли жиноятчиликларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар мунтазам ташкил этилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 19-апрель куни ТАТУ Нукус филиалида «Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари» мавзуcида тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси катта терговчиси А.Тошов, Мухаммад Ибн Аҳмад Аль-Беруний номидаги ўрта-махсус Ислам билим юрти ўқитувчиси Ж.Искендеров, филиал Ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Сейткамаловлар ўз баёнатлари билан иштирок этди ва коррупциянинг пайдо бўлиш босқичлари ва оқибати ҳақида батафсил маьлумотлар,илмий амалий мисоллар келтириб ўтди.
Албатта коррупцияга қарши курашиш нафақат давлат органлари, балки, жамият ва умуман барча фуқароларимиз масъул ҳисобланади.
 


 
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати.