QARO'ZBРУСENG

ТАБРИКЛАЙМИЗ

Жорий йилнинг 20-апрель куни Нукус олимпия заҳиралари коллежида «7 май Халқаро алоқачилар» куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги корхона ва ташкилотларнинг ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобоқа ўтказилди.
Мазкур мусобақага филиалимиз профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган жамоа ҳам иштирок этди.
Мусобақа натижасига кўра ТАТУ Нукус филиали жамоаси фахрли 2-ўринни қўлга киритти. Филиалимиз жамоасини навбатдаги муваффакияти билан табриклаймиз!