QARO'ZBРУСENG

ТАТУ Нукус филиалида навбатдаги Техника фани бўйича фалсафа доктори (PhD)

Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали ўқитувчиси Қутлымуратов Юсуп Қулбаевич жорий йилнинг март ойида Техника фани бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий унвонини олишга йўналтирилган диссертациясини муносиб химоя қилди. Юсуп Қутлымуратов физика математика фанлари доктори, профессор Ниетбай Утеулиев раҳбарлигида «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш ва жойлаштиришни экологик моделлар асосида оптималлаш алгоритмлари» мавзусида диссертациясини химоя қилди.

   

Диссертация мавзусининг долзарблиги шуннан иборатки, бугунки кунда Республикамиздаги сув ресурсининг танқислиги ҳолатида, ундан оқилона ва самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жойлаштиришда сув ресурсининг танқислигини ҳисобга олиб қўйилган масалани ечиш имконини берувчи кўп мезонли математик моделлар, самарали ҳисоблаш усуллари ва қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш алгоритмларини ишлаб чиқиш муҳим масалалари диссертацияда илмий жиҳатдан ўрганилиб чиқилган. Маьлумот сифитада атаб ўтишимиз лозим бундан олдин 2018-2019-йилларида ТАТУ Нукус филиали ўқитувчилари Елмурат Бабаджанов, Байрам Файзуллаев техника фанлари, Гафур Джайков физика-математика фани бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияларини химоя қилган еди