2019 йил 2 март куни ТАТУ Нукус филиали академик лицейида Давлат тест маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар,жорий ва кейинги ўқув йилларида кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида йиғилиш булиб ўтти.Йиғилишга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ходимлари М.Абдуллаев, Д.Кошкинбаев, Н.Жумабаев, Академик лицейи директории Р.Реимов, ўқитувчилар,битирувчи лицей ўқувчилари,Ота-оналар қатнашди.Давлат тест маркази ходимлари ўз нутқиларида кириш тест синовларига киритилиши кутилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида атрофлича маълумот берди.Жумладан, ҳужжат топшириш жараёнининг соддалаштирилганлиги, ортиқча сарф-харажат ва сарсон-саргардончиликнинг олди олиниши, бир вақтнинг ўзида 3та ОТМ га ёки таълим йўналишларига ҳужжат топшириб ўз билимин синаб кўриши, яъни абитуриентларда ОТМларга кириш имкониятини янада ортганлиги, таълим муассасини жорий йилда битирган ўқувчилар учун ҳужжатларини бепул топшириш,2 ёки ундан кўп марта ҳужжат топширганларга пули асосда ҳужжат топшириш ва уларнинг қандай мақсадларда ишлатилиши, ривожланган давлатлар(Япония,Россия,Туркия,Жанубий Корея,АҚШ ва ҳ.к.) тажирибалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.