QARO'ZBРУСENG

1-март Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилованинг таваллуд топган куни.

Баҳор ва Зулфия Исроилова. Булар гуё бир-бирин тўлиқтириб тургандек. Ҳа юртимизга баҳор кириб келиши билан энг севимли байрамлар бошланади. 
1-март Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилованинг таваллуд топган куни.
Бу йилги баҳорда Зулфия хоним таваллудининг 104 йиллиги кенг нишонланмоқда. Сана муносабати билан жорий йилнинг 1-март куни ТАТУ Нукус филиалида адабий кеча ташкил қилинди.
Кечада филиал Ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Сейткамалов, Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Г.Нурлепесова, филиал Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Х.Омарова,профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этди.
-“Зулфияхонимнинг ижоди бугунги куннинг энг асосий вазифаларидан бири бўлган комил инсонни вояга етказишдек улуғ мақсадларга етишиш учун асосий манба бўлиб хизмат этади. Ҳаёт ва ижод йўли эса ёш авлодга хамиша намуна бўла олади. Сабаби Зулфияхоним садоқат тимсолидир”-дейди, филиал Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Хаўахан Омарова.
Мана шундай фикрлар мавзуга оид тақдимотлар ва мушоиралар билан адабий кеча давом этди. 
Ўзбекистон Қаҳрамони Халқ шоири Абдулла Арипов “Зулфия ижоди самимият дурлари тўкилиб турган азиз бир боғдир” деб тариф берганидек, ҳали бу боғ дурларидан яна қанча-қанча авлодларимиз баҳраманд бўладилар.