QARO'ZBРУСENG

KOICA ҳақида нималарни биламиз? 10 факт

1.Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) 1991 йил 1 – апрельда Корея Республикасининг бир бўлими сифатида тузилган бўлиб, у ривожланаётган давлатларга беғараз ёрдам дастурларини амалга оширишга жавобгардир.

2.KOICA ҳамкор давлатларнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланишлари учун ва ушбу давлатларда камбағалликни йўқотиш мақсадида барча чораларни қўллаб, бу ишларни ривожланаётган давлатлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва улар билан дўстлик алоқаларини ўрнатиш орқали амалга оширади.

3.KOICA ўзининг чет эллардаги 48 ваколатхоналари орқали ҳар–хил грант дастурларини амалга ошириб, техник ёрдамлар кўрсатади.

4 KOICA нинг Ўзбекистондаги офисини 1995 йилда очилганидан то бугунги кунгача 24 – лойиҳа амалга оширилиб, 1400 га яқин Ўзбекистонлик мутахассислар Кореяда стажировкада бўлиб қайтдилар ва 403 волонтерлар (кўнгиллилар) KOICA лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикасига жўнатилдилар.

5.WorldFriendsKorea (WFK) деб аталадиган дастур орқали, Корея Республикаси Ҳукумати волонтерларни танлаб, уларни ривожланаётган давлатларга жўнатади.

6. KOICA нинг Ўзбекистондаги офиси ҳар йили ушбу дастурлар доирасида 100 та стажерни танлаб олиб, уларни ўқитади.

7. KOICAнинг Ўзбекистондаги офиси амалий лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни Ўзбекистондаги ижтимоий – иқтисодий ривожланишларни таъминлашга мўлжалланган, Ўзбекистоннинг давлат сиёсати доирасида, стратегияларни ишлаб чиқиш орқали амалга оширади.

8.Ўзбекистонда KOICA волонтерлари ижтимоий – иқтисодий ривожланишларни таъминлашга мўлжалланган Ўзбекистоннинг ҳар- хил соҳаларида ўз фаолиятларини давом эттиришмоқда. Бу соҳалар ичига корейс тилини ўқитиш, компьютер технологиялари, таеквондо, медицина, болаларни ўқитиш ҳамда Сэмаыл Ундонг Дастури киради (қишлоқ жойларини ривожлантириш).

9. Ўқув дастурлари давлат учун тўғри келадиган курслардан, стипендия дастурлари, ҳамда умумий курслардан ташкил топган. KOICA нинг Ўзбекистондаги офиси ҳар йили ушбу дастурлар доирасида 100 та стажерни танлаб олиб, уларни ўқитади.

10. Волонтерлар ўз фаолиятларини Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Ургенч, Нукус, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида амалда қўлламоқдалар.