QARO'ZBРУСENG

Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари

Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир. Албатта Давлат коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги тадқиқотларни қўллабқувватлайди ва рағбатлантиради. Коррупцияга қарши кураша олиш эса ҳар биримизнинг энг олий вазифамиз саналади. Айнан шу мақсадда жорий йилнинг 11-февраль санасида ТАТУ Нукус филиалида «Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда ТАТУ Нукус филиали директории Батырбек Каипбергенов,Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ қошидаги тергов бошқармаси ката терговчиси Нурлыбек Тажимуратов,Республика Маънавият ва марифат маркази Қорақалпоғистон бўлими етакчи мутахассиси Шарапатдин Аяповлар иштирок этди. Барчамизга маьлум, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан 1997 йил 21 ноябрда Халқаро тижорат битимларида хорижий давлатлар мансабдор шахсларини сотиб олишга қарши кураш тўғрисидаги конвенция, 1999 йил 27 январда Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитаси томонидан қабул қилинган Коррупция учун жиноий жавобгарлик ва бошқада қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти давра суҳбатда кенг тушунтирилди. Тадбир давомида профессор ўқитувчилар ўз саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олди ва ўз таклифларини билдирди.