Бутун турк дунёси тилида “Шамс ул-миллат» - миллат қуёши деб эъзозланган ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таввалудининг 578 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланмоқда. Алишер Навоий нафақат ўзбек, балки форс-тожик тилида ҳам Фоний тахаллуси билан баракали ижод қилган забардаст зуллисонайн шоир ҳисобланади. Улуғ шоирнинг форсий мероси ўз даврида Абдураҳмон Жомий, Камолиддин Биноий, Хондамир, Давлатшоҳ Самарқандий каби замондошлари томонидан ҳам юксак баҳоланган. «Девони Фонийнинг мўътабар қўлёзмалари Париж, Теҳрон ва Туркия кутубхоналарида сақланади. Ўз умрини туркий тил оламига, жамиятда ҳақиқат ва адолат мезонларини қарор топтиришга бағишлаган бобокалонимиз номи ижоди, ҳаёт йўли орадан канча асрлар ўтса ҳам ўз кучини қудратини сақлаб қолган. Бугун ТАТУ Нукус филиалида шерият олами султони Алишер Навоий таввалудининг 578 йиллиги нишонланди. Адабий кечада филиал ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Сейткамалов, филиал Ижтимоий ва гуманитар фанлар кафедарси катта ўқитувчиси У.Жаксимовалар Шарқ шеъриятида чуқур илдиз отган Алишер Навоий ижоди ва ҳаёт йўли ҳақида батафсил маьлумот бериб ўтди. Адабий кеча давомида шоир ғазаллари ва шоир ижодини тарғиб этувчи саҳна асарлари талаба ёшлар томонидан ижро этилди.