QARO'ZBРУСENG

«Тинчлик – энг олий неъмат» номли тадбир ташкил этилди

«Тинчлик – энг олий неъмат» бугун ТАТУ Нукус филиалида ташкил этилган тадбир шундай номланди.

Дунё давлатларини ташвишга солаётган диний экстремизм ва терроризм кундан-кунга янгича кўринишга кириб бораётганлиги, Яқин шарқ ва араб давлатларида рўй бераётган ҳодисалар жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётганлигини, бу тартибсизликлар ва фуқоролар урушидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб, мазкур давлатларни ўзларига маскан қилиб олаётган террористик ташкилотлар ислом дини номи ва шаънини булғашда давом этаётганликларини бугун хеч биримизга сир эмас.

Ёшларга турли ижтимоий тармоқлар, мобил дастурлари ва турли воситалардан ахборот ҳуружлари орқали таъсир қилишга уринишлар кўп бўлмоқда. Бу эса бизни доим огоҳ бўлишимиз зарурлигини англатади. Шу мақсадда ташкил қилинган тадбирда ТАТУ Нукус филиали Ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Хайратдин Сейткамалов, Нукус шаҳри Муҳаммад Ибн Аҳмад Ал-Беруний номидаги ўрта махсус Ислом билим юрти ўқитувчиси Жумабек Искендеров, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги терроризм ва экстермизмга қарши курашиш бошқармаси катта лейтенант Ислам Сейтимбетовлар тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш турли жиноятчиликнинг олдини олишга катта ёрдам бериши шубҳасиз эканлиги таькидлаб ўтди ва мавзуга оид тўлиқ маьлумотлар берди.

Тадбир давомида талаба ёшлар қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил маьлумотлар олди.

ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати