Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5408 сонли Фармойиши талабларини самарали бажариш ва ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида 27 январ куни“Биз жиноятчиликка қаршимиз” шиорида узоқ масофага югуриш марафони ўтказилди.
Югуриш марафони 7 000 метр масофада ўтказилиб, унда 600 дан ортиқ мактаб, лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, 1 200 дан ортиқ олий таълим муассасалари талабалари, 200 дан ортиқ кўнгилли ёшлар, 1 000 дан ортиқ Мудофаа вазирлиги ва миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, ички ишлар вазирлиги ходимлари билан биргаликда ТАТУ Нукус филиали талаба ёшлари фаол иштирок этди.
Албатта бундай югуриш марафонлари ёшлар орасида соғлом турмуш таризини кенг тарғиб этишда ва унга амал қилишда катта аҳамият касб етади.
ТАТУ Нукус филиали Матбуот хизмати