QARO'ZBРУСENG

Биз коррупцияга қаршимиз

2018 йил 20 июль куни соат 16-30 да филиал катта мажлислар залида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали директори т.ф.д., Б.Т.Каипбергенов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ПҚ-2752-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг ва бошқада жиноятларнинг олдини олиш, ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари» номли мажлис бўлиб ўтди. Мазкур мажлисга Қорақалпоғистон Республикаси Прократураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими аҳамиятили ишлар бўйича катта терговчиси, 2-тоифали юрист П.С.Бекниязов ва филиал 100 нафар профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари қатнашди.