2018 йил 19 июнь куни соат 11-00 да филиал катта мажлислар залида Маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари т.ф.д., Р.И.Отениязов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ПҚ-2752-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг ва бошқада жиноятларнинг олдини олиш, ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари» номли мажлис бўлиб ўтди. Мазкур мажлисга Нукус шаҳар бош имом хотиби Разов Бахрамаддин, Қорақалпоғистон Республикаси Ишки ишлар вазирлиги қошидаги тергов бошқармаси катта терговчиси Сариев Азамат ва филиал 100 нафар профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари қатнашди.