2018 йил 23 май куни соат 11-00 да филиал кичик мажлислар залида Ўқув ва илмий ишлари бўйича директор ўринбосари Х.М.Сейткамалов раҳбарлигида 2017-2021-йилларда Ҳаракатлар стратегиясини сифатли амалга оширишда инновацион ривожланиш ва статистик таҳлилнинг ўрни, Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши мавзусида мажлис бўлиб ўтди. Мазкур мажлисни Ўзбекистон Фанлар академияси академиклари С.С.Ғуломов ва Н.Айымбетов олиб борди. Мажлисда филиал 30 нафар профессор-ўқитувчилари қатнашди.