2018 йил 2 апрель куни филиал катта мажлислар залида филиал Ўқув ва илмий ишлари бўйича директор ўринбосари Х.М.Сейткамалов раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 25 йил тўлиши муносабати билан “Конституция бахтымыз таяншы” номли тадбир ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Бош прократураси ёнидаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармаси бошлиғи Жеңис Ермашев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ижтимоий масалалар бўйича секретариат бошлиғи Қалбаев Азамат Сабурович ва филиал 140 нафар талаба-ёшлари иштирок этди.