Филиал катта мажлислар залида Ўқув ва илмий ишлари бўйича директор ўринбосари Х.М.Сейткамалов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5135-Ф-сон фармойишида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида «Миллий армиямиз-ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!» шиори остида учрашув кечаси бўлиб ўтди. Мазкур кечага 14248-сонли ҳарбий қисм сержанти Умиджон Жураев, 14248-сонли ҳарбий қисм шартнома асосида ҳарбий хизматчи Сардоржон Зикириёев ва 200 нафар 1-курс талаба-ёшлари иштирок этди.