QARO'ZBРУСENG

Ўзбекистон Республикаси тарихида биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимиз парламенти-Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этилди

Ўзбекистон Республикаси тарихида биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимиз парламенти-Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этилди. Мурожаатнома тараққиётимизнинг янги босқичи бўлган 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланди. Мазкур мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида филиалнинг Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси бошлиғи Б.Утемуратов ва филиал Юрист-маслаҳатчиси Ю.Абдреймовлар 2018 йилнинг 4-6 январь кунлари Нукус тумани "Қирантов" овул фуқоралар йиғини, Нукус тумани “Ақманғит” шахарша фуқоралар йиғини, Нукус тумани “Қутанкул” маҳалла фуқоралар йиғинларида тарғибот ишлари амалга оширилди.