Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрида “2016-2019 йилларда Нукус шаҳри ва Беруний туманида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда инфратузилмасини ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги 118-сонли баёни тасдиқланган. Ушбу Дастурнинг 8-иловасидаги 1-бандида ТАТУ Нукус филиалининг 2та ўқув биноларини мукаммал таъмирлаш ишлари учун жами 3 000,0 млн сўм ҳаражатлар белгиланган.
Бугунги кунга қадар 2016 йил учун филиалнинг Т.Каипбергенов кўчасида жойлашган ўқув биносини мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бориш учун 1 500,0 млн сўмлик лойиҳа-смета ҳужжатлари “POYTAXT MEGA PROEKT” лойиҳалаш институти томонидан ишлаб чиқилди ва тегишли ҳужжатлари тайёрланди.
Мукаммал таъмирлаш ишларини бошлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 9 сентябрдаги 12-сонли баённомаси ва 2017 йил 6 октябрдаги 33-Ф-418-дсп-сон фармойиши қабул қилиниб “Электромагнит мослашув маркази” ДУК ҳисобидан жами 3,0 млрд (2017 йилга 1.5 млрд, 2018 йилда 1.5 млрд) сўм ажратиш маъқулланган.
Мазқур фармойишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун Мухаммад Ал-Хорезмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2017 йил 19 октябрдаги 43/11-4-дсп-сонли буйруғи чиқарилган ва ушбу буйруққа асосан филиал ҳисоб рақамига 500.0 млн сўм маблағ ўтказилди.
Ҳозирги кунда филиал №2 ўқув биносида мукаммал таъмирлаш ишларини сифатли олиб бориш ва ўз вақтида якунлаш мақсадида, Нукус шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси туманларида ижтимоий объектларни ва янги турар жой массивларини барпо этган қурувчилар орасидан 5та тажрибали қурувчилардан таңлов бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Филиалнинг №1 ўқув биноси фасад қисмини жорий таъмирлаш ишларини филиал ички имкониятлари ҳисобидан олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги 2909-сонли Қарори 38г-иловасида Инвестиция Давлат Дастурида 2018 йилда 160 ўринли талабалар турар жойини қуриши учун 4500.0 млн сўм қаратилган.
Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиалида 2 та Нексия ва 1та Тико русумли автомашиналар мавжуд.
Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ТАТУнинг 2017 йил 15 майдаги 716-сонли буйруғига асосланиб, филиалнинг 2011 йили ишлаб чиқарилган, баланс қиймати-0, ҳаво (Синий-Ковальт) раңгли давлат рақами 95 916 ААА бўлган хизмат вазифасини ўтаган техник носоз “Тико” русумли автомашинасини ўрнатилган тартибда рўйхатдан чиқаришга ва баҳолаш хизмати томонидан баҳоланган нарҳда очиқ аукцион савдолари орқали “Qoraqalpoq mulk markazi” томонидан сотилди.
Филиалда 2014-2015 ўқув йилидан КА-5-004+(А5-042) «Турли тавсифли технологик объектларни ташхисловчи интеллектуал тизимлар учун моделлар, алгоритмлар ва дастурий воситалар ишлаб чиқиш» мавзусида лойиҳага филиал директори т.ф.д Б.Т.Каипбергенов бошчилигида жами 7 та профессор-ўқитувчилар иш олиб бормоқда. 2017-2018 йилда лойиҳага ажратилган маблағ 61.9 млн сўмлик ташкил қилган ва ВА-А5-025 Адаптив бошқариш тизимини ва кўп поғонали карбонизациялаш жараёнини автоматлаштирилган мониторингини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш мавзусида лойиҳа учун филиал профессор-ўқитувчиси Н.Утеўлиев бошчилигида жами 60 млн сўмлик лойиҳа ташкил қилган.
2017 йил давомида 36 та компьютер, шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги 2909-сонли Қарор бўйича ТАТУдан 20-дона компьютер ажратилди, 16 компьютер филиалнинг смета-харажатлар ҳисобидан ҳорид қилинди.
“Электрон ҳукумат ва малака ошириш маркази” тамонидан 2017 йил шу кунга қадар 99186,8 миңг сўм пул маблағлари корхоналарга хизмат кўрсатиш ҳисобидан келиб тушди.
Филиалда жами 241-дона 358827.4 миңг сўмлик компьютер ва оргтехникалар мавжуд ва физика лаборатория, Mini MSAN ўқув лаборатория усканаларидан ҳозирда профессор-ўқитувчилар АКТдан фойдаланган ҳолда дарс жараёнларида фойдаланилмоқда.
Филиалда мебел ва жиҳозлари жами 303545.9 миңг сўмлик 2051-дона мавжуд, 2017 йилнинг 4-чорагида 25000.0 миңг сўмга 45-дона ўқув партаси (компл.) ҳарид қилинди.
Филиалнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳомийлик маблағларининг жалб қилиниши ҳисобидан ТАТУ ва ZTE компаниялари ўртасида 2012 йил 12 мартдаги тузилган шартнома асосида 2015 йил телекоммуникация йўналишидаги талабалар учун Mini MSAN ўқув лабораторияси фойдаланишга топширилди.