QARO'ZBРУСENG

Филиалда «1-декабрь Умумхалқ ОИТСга қарши курашиш» куни, «Ёшлар ўртасида ерта нокоҳнинг олдини олиш» ва бошка бир катор мавзуларида мажлис ўтказилди.

2017 йил 24 ноябрь куни филиал катта мажлислар залида Маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Р.Отениязов раҳбарлигида «Профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва бошқада жиноятларнинг олдини олиш, ҳуқуқий маданиятни ошириш масалалари», «1-декабрь Умумхалқ ОИТСга қарши курашиш» ва «Ёшлар ўртасида ерта нокоҳнинг олдини олиш» мавзуларида мажлис ўтказилди. Мазкур мажлисга Нукус Муҳаммад Ибн Аҳмад Ал Беруний номидаги ўрта махсус Ислом билим юрти ўқитувчиси Журабек Ишаев, Қорақолпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш маркази шифокари Рамберген Хожабеков ва филиал психологи М.Шразов ва филиал 1-курс талаба-ёшлари қатнашди.