QARO'ZBРУСENG

«Мустақиллик дарси» ташкил этилди

2017 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида Филиалда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан «Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!» шиори остида «Мустақиллик дарси» ташкил этилди. «Мустақиллик дарси»да Ўзбекистон Миллий университети ректори т.ф.д.проф., А.Р.Марахимов, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.Н.Мнажев ва соҳа корхона бошлиқлари иштирок этишди.