QARO'ZBРУСENG

«Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!» шиори остида «Билимлар куни» байрами ташкил этилди

2017 йил 2 сентябрь куни филиалда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан «Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!» шиори остида «Билимлар куни» байрами ташкил этилди. Тадбирда Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари М.Ш.Алеуов, Ўзбекистон Почтаси Қорақалпоғистон филиали директори 1-ўринбосари Қ.Қувандиков, филиал директори Каипбергенов Батирбек Тулепбергенович, филиал профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирокида филиал бош биносининг олдидаги майдонда тантанали йиғилиш ўтказилди.