QARO'ZBРУСENG

Бош вазир маслаҳатчиси билан учрашув ўтказилди

21-Сентябрь күни Муҳаммад аль-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Олимжон Умаров ташриф буюрди.

Ташриф давомида Олимжон Умаров филиалда олиб борилаётган ўқув ва тарбия ишлари билан яқиндан танишди.

Шу куни филиал мажлислар залида маслаҳатчи филиалда фаолият олиб бораётган ёш профессор ўқитувчилар, магистрантлар ва талабалар билан учрашиб, уларда бор бўлган ғоялар ва инновацион таклифларни тинглади. Умидли ва келгусида ел ривожига ҳисса қўшиши кутилган ғоялар молиялаштириш учун таклиф қилиниши ушрашувда такидланди.

Тадбир якунида Бош вазир маслаҳатчиси филиалдаги ўқув ва тарбия жараёни ва давра суҳбати давомида билдирилган таклиф, ғоядарга ўзининг илиқ муносабатини билдирди.