QARO'ZBРУСENG

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги

2021 йил 12 февраль куни соат 15-00да филиал мажлислар залида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи К.Ергалиев раҳбарлигида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан адабий кеча бўлиб ўтди. Мазкур адабий кечага “Ўзбек тили ва чет тили” кафедраси мудири У.Жаксимова, Бердах номидаги Қорақалпоқ Давлат университетининг “Тарих” факультети Археология кафедраси мудири М.Толибаев, “Ўзбек тили ва чет тили” кафедраси ўқитувчиси А.Гулимбетов, “Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари У.Турумбетов, “Компьютер инжиниринги” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ш.Баймуратов ва “Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим” факультетидан жами 40 нафар ва “Компьютер инжиниринги” факультетидан жами 60 нафар талаба-ёшлари қатнашди.