QARO'ZBРУСENG

"Future Muynak" ўқув-амалиёт марказида ахборот технологиялар бўйича ўқув курсларининг дастлабки машғулотлари ўтилди

"Future Muynak" ўқув-амалиёт марказида Мўйноқли ёшларнинг «Web-технология», «3D моделлаштириш» ва «анимацион графика» курслари бўйича туман мактаб ўқувчиларининг иштирокида  дастлабки машғулотлар ўтилди.

1-dars
Биринчи машғулотларда:
⏰ 9:00 дан 10:30 гача 5-7 синфлар;
⏰ 11:00 дан 12:30 гача 8-9 синфлар;
⏰ 14:30 дан 16:00 гача 10-11 синфлар ўқитилди.
Бошланғич синф ўқувчилар учун Scratch дастурида ишлаш ўргатилди. Ушбу дастур болалар учун мўлжалланган бўлиб, унда фойдаланувчилар берилган топшириқларни мантиқий изчилликда бажаради.

2-dars

3-dars
Ҳурматли туман ўқувчилари, Сиз ҳам ТАТУ Нукус филиали томонидан ташкил этилган ўқув курсларида ўқишни хоҳласангиз, юқорида белгиланган вақт оралиғида машғулотларга қатнашиш имконингиз бор.