QARO'ZBРУСENG

"Future Muynak" IT ўқув марказида бепул янги курслар ташкил қилинмоқда

umumiy

Ўтган йили Мўйноқ туманида "Future Muynak" IT  ўқув маркази ташкил қилинганди. Марказда бир йил давомида мўйноқлик ёшлар анимация дизайни, Web дизайн, видео ва кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш, компютер ўйинларини ишлаб чиқариш йўналишлари бўйича бепул ўқитилди.

Янги ўқув йилида марказда янги:

  • Web технология; 
  • 3D моделлаштириш;
  • графика; 

бўйича янги ўқув курсларини ташкил қилинмоқда.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали дирекцияси курсларга ўқувчиларни кенг жалб этиш мақсадида туман халқ таълими бўлимига қарашли мактабларнинг директорлари билан учрашув ўтказди.

foto

Учрашувда сўзга чиққан ТАТУ Нукус филиали директории, т.ф.д. Б.Каипбергенов информацион ва телекоммуникация технологияларининг бугунги кундаги аҳамияти ва вазифаларига тўхтаб ўтган бўлса, филиалнинг «Ахборот хавфсизлиги» кафедраси мудири, PhD Э.Бабажанов ўқув курсларининг ўқитилиш жадвали, тартиби ва мазмун-моҳияти тўғрисида маълумoт берди.

elmurod

Энг асосийси, «Future Muynak»да ўқиш мутлақо бепул! Ҳар бир машғулот амалиёт билан боғланган ҳолда олиб борилади.

Маълумот учун: «Future Muynak» марказидаги IT-Centre блоги ахборот технологияларини ўрганишга ихтисослашган бўлиб, марказдаги ўқув курслари онлайн ва анъанавий шаклда ташкиллаштирилган.